Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари ташкил этилади



 
  Расм манбаси : Коряжма Инфо

Ўзбекистон Республикаси Президенти хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан эндиликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шуғулланиши мумкин.

Қонунда иш қидираётган шахсларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар келтирилган.

Хусусан, хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек, ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатади.

Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.

2018-10-18 18:31:29  |  3037 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация