Иқтисодий суд қарорлари суднинг расмий сайтида тарафларнинг розилиги билан эълон қилинади



 
  Расм манбаси : Sof.uz

...ёки шахси кўрсатилмаган тарзда

Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан Иқтисодий-процессуал кодекснинг 11-моддаси (Суд муҳокамасининг ошкоралиги) олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилиниши мумкин. Бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.

Янги нормалар 2019 йил 21 мартдан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, 11-моддада иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилиши белгиланган.

Давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзувлари амалга оширилмайди.

Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.

2019-03-25 20:18:17  |  2640 |   0  | 

1 изоҳлар

Январ 20, 2022  13:03

1.Denov termez qurulish xususiy korxona

Bankirotlik bo'yicha sud qarori



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация