Прокуратура ва ИИВ ходимларига 10 ой давомида 81 марта пора таклиф қилинди



 
  Расм манбаси : EADaily

Бош прокуратура томонидан 2018 йилнинг ўн ойи давомида 81 та пора бериш ҳолати аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур поралар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари, Ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа прокуратура ходимларига таклиф қилинган.

Таклиф этилган пораларнинг умумий қиймати 28,1 минг доллар ва 49 миллион сўмни ташкил этган.

“Ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш очилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг кенг кўламли тадбирлари давом этмоқда”, деб келтириб ўтилган матбуот хизмати хабарида.

2018-11-13 17:59:17  |  2105 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация