90 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган​​



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

40 мингга яқин шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган

2018 йилда прокуратура органларига 264 260 мурожаат келиб тушган, шулардан 41 230 таси қаноатлантирилган. 1 трлн 832 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ундириб берилган.

Фуқаролар манфаатини кўзлаб суд ва бошқа идораларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида 90 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган.​​

Ҳисобот даврида 39 991 шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди.

Ушбу маълумотлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Олдинги хабарга ўтиш:

Бош прокуратура: пойтахтнинг икки туманида масофадан сўроқ қилиш тизими синовдан ўтказилмоқда

2018-12-24 12:50:26  |  2056 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация