Эксперт: Никоҳ шартномасини тузиш мажбурий бўлиши керак



 
  Расм манбаси : SnatchNews

Мутахассиснинг фикрича, мазкур ҳужжат муҳаббат ришталарини барбод қилмайди, аксинча, мустаҳкамлайди

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг никоҳ шартномасига тегишли меъёрларини қайта кўриб чиқиш вақти келди ва, эҳтимол, мажбурий никоҳ шартномасини тузиш йўлидан бориш мантиқан тўғри бўлади, деб ҳисоблайди “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўлими бошлиғи Гулнора Эшонхонова.

Мутахассиснинг фикрича, никоҳ шартномаси оила, муҳаббат ришталарини барбод қилмай, аксинча уларнинг мустаҳкамланишига кўмак беради.

Оила кодекси 1998 йилда қабул қилинган ва унга никоҳ шартномасига оид 6-боб – “Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби” киритилган.

Шартнома никоҳ қайд этилгунга қадар ва никоҳ вақтида ҳам тузилиши мумкин. У ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тасдиқланиши лозим. Ушбу шартномага кўра, эр-хотинлар Оила кодексининг 23-моддасида ўрнатилган биргаликдаги умумий мулк тартибини ўзгартириш, бутун мулкка биргаликда, улушли ёки алоҳида, унинг муайян турлари ёки эр-хотиннинг ҳар бирининг мулкига эгалик қилиш тартибини ўрнатиш ҳуқуқига эгалар.

Маълумот учун, 2018 йил давомида нотариал идораларда 219 та никоҳ шартномаси тузилган. Ўтган йил ичида ФҲДЁ органлари томонидан 311,4 мингта никоҳ ва 32,3 та ажрашиш қайд қилинган.

2019-02-07 16:28:02  |  2505 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация