Нурхон Нафасов ноҳақ айбловлардан қутилишда Бош прокурордан ёрдам сўради



 
  Расм манбаси : olympic.uz

Отабек Муродов масалани ўз назоратига олишга ваъда берган

Ўзбекистон каратэ федерациясининг собиқ раҳбари Нурхон Нафасов пойтахтда сайёр қабул ўтказган Бош прокурор Отабек Муродов билан учрашиб, ўзига нисбатан қасддан айб уюштирилгани, лавозими керак бўлгани учун уни қатор муаммоларга дучор қилишганини маълум қилиб, ноҳақ айбловлардан қутилишда ундан ёрдам сўради. Бу ҳақда ЎзА маълум қилган.

Айтилишича, Бош прокурор масалани ўз назоратига олишини, ишга алоқадор барча ҳолатларни текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январида Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) расмий сайтида Каратэ федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасовнинг жиноятлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот берилгани ва тергов жараёнида ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топиб, Н.Нафасовга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан иш очилгани тўғрисида хабар берган эди.

Бош прокуратура бу хабарга расман раддия бериб, Нурхон Нафасов ҳеч қанақа жиноят ишида фигурант эмаслигини билдирган, шу билан бирга, МОҚ мутасаддиларига айбсизлик презумпциясини эслатиб, танбеҳ берган эди.

Таъкидлаш жоизки, МОҚнинг Нурхон Нафасов жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабари прокуратура огоҳлантиришидан сўнг ҳам анча вақт расмий сайтдан ўчирилмади.

Мавзуга доир:

Бош прокуратура, Миллий Олимпия қўмитаси, Нурхон Нафасов ва айбсизлик презумцияси

 

2019-03-25 21:23:25  |  2243 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация