Чет эл валютасини божхонадан ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали республикамиздан чиқиб кетаётган фуқаро Й.С. чўнтагидаги 12 минг 400 АҚШ долларини божхона декларацияси ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб чиқмоқчи бўлган. Унинг ҳамроҳи М.Э ҳам 10 минг АҚШ долларини чўнтаги ва сумкасига жойлаганча ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек,  Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Олмаота” рейси бўйича парвозга шайланган қўшни давлат фуқароси М.М.га тегишли сумка белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 4 минг 924 АҚШ доллари яширилгани маълум бўлди. Шу рейснинг яна бир йўловчиси, қўшни давлат фуқароси Р.Н. ҳам 5 минг АҚШ долларини сумкасига яширганча, божхона назоратидан четлаб олиб чиқишга уринган пайтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишига рухсат этилади.

2018-09-08 16:21:33  |  2211 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация