Қарзини талаб қилган фуқарони ўзига қабр ковлашга мажбур қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани, «Узумзор» маҳалласида яшовчи Э.А. 2014 йилда туман нефть базасининг собиқ раҳбари М.га 15 миллион сўм қарз берган, бироқ ҳанузгача пулларини ололмаганди. У қарзини қайтаришни талаб қилганида ғайриинсоний таҳқир ва хўрликларга дучор бўлди.

Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизматининг «Дарё» нашрига маълум қилишича, М.дан бир неча маротаба пулларини қайтариб беришини сўраб борганидан сўнг Э.А.га 2018 йилнинг 2 сентябрь куни Жарқўрғон тумани, «Обод» маҳалласида яшовчи Т.Н. қўнғироқ қилиб, «Узумзор» маҳалласида яшовчи А.Ҳ.нинг яшаш уйига боришни тайинлайди.

Э.А. айтилган манзилга борганида Т.Н. ва А.Ҳ. уни маҳалла ҳудудидан узоқроқда жойлашган адирликка олиб бориб, ўзига қабр қазишга мажбур этади. Ўз пулини қистаб боргани улар учун “М.ни обрўсизлантириш” деб баҳоланади ва бу "қилмиши" учун Э.А.га “қўл-оёғингни боғлаб, шу ерга кўмиб кетамиз, агарда жон керак бўлса, Cobalt автомашинангни сотиб 50 миллион сўм берасан, шундагина сени тинч қўямиз”, деб таҳдид қилишади.

Э.А. чорасизликдан Т.Н. ва А.Х.ларнинг шартига рози бўлади. Шундан кейин у Денов туманида жойлашган автомашина бозорига бориб, машинасини сотади ва талаб қилинган пулдан 37 миллион сўмни, шунингдек ғилдирак диски ва шиналарини беради.

Э.А. жорий йил 17 октябрь куни ИИБ бошлиғи номига ёзган аризада Т.Н. яна 12 миллион сўм олиб бориб бермаса, оила аъзолари билан биргаликда ўлдириб юбориш билан таҳдид қилаётганини билдирган.

Э.А.нинг аризасига асосан 18 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Э.А.дан талаб қилинган пулдан 6 миллион сўмини Т.Н. қариндоши, Жарқўрғон тумани, «Ободгузар» маҳалласида яшовчи С.А. билан келишган ҳолда олиб, С.А. ўзининг таниши, туманнинг «Янгиариқ» маҳалласида яшовчи Б.М.га ушбу пулдан 1 бир миллион сўмини бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган қўшимча суриштирув ишлари давомида Э.А.ни шантаж қилиш ва ундан 50 миллион сўм олиш режасини жиноий гуруҳ ташкилотчиси, Жарқўрғон тумани «Узумзор» маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Н.И. тузганлиги, жиноий йўл билан олинган пулларни гуруҳ аъзолари Н.И., А.Ҳ. ҳамда Т.Н. ўзаро келишувига асосан тақсимлаб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-21 15:04:31  |  2255 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация