ВСҲ энди ертўлада бўлмайди!



 
  Расм манбаси : МИА «Казинформ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қарорига кўра «Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, мазкур Қоидаларнинг 5-банди қуйидагича таҳрир қилинди: «ВСҲни биноларнинг 1 ва 2-қаватларига жойлаштирилишига рухсат этилади».

2018 йилнинг 7 апрелидан кучга кирган ушбу ҳужжатга кўра, шунингдек, «Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг энг кам моддий-маиший таъминоти меъёри»га ҳам ўзгартириш киритилиб, хўжалик совунини бериш нормаси 200 граммдан 250 граммга оширилди. «Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати»га 1 дона Амбу қопи (сунъий нафас олдириш воситаси) киритилди. «Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар» рўйхати эса қайта тасдиқланди.

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-19 16:19:04  |  2258 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация