Наманганда валютафурушлар қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Корреспондент.net

11 сентябрь, сешанба куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар Д.Б. ва М.Д.лар ноқонуний валюта айирбошлаётгани устида қўлга олинди.

Улар Наманган тумани «Эшобод» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 7200 АҚШ долларини 56 миллион 880 минг сўмга келишиб, шундан тезкор тадбир иштирокчисига 42 миллион 580 минг сўм пулни бериб, 7200 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси​ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан, 2018 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар Д.Б. ва М.Д.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш: б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-14 12:22:26  |  2160 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация