Пора эвазига СамДУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқарони алдаб кетган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : unian.net

Воситачи 2 минг 700 доллар ва 13 миллион 200 минг сўм пулни олиб, ваъдани бажармагач, “буюртмачи” ички ишлар бўлимига арз қилган

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро А.И. маҳалладоши фуқаро Д.М.ни алдаб, унинг ўғли Ш.Р.ни Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритишни ваъда қилади.

Бу “кўмак“ учун “хожатбарор“ фуқаро Д.М.дан 2018 йилнинг июнь, июль ойларида 2 минг 700 АҚШ доллари ва 13 миллион 200 минг сўм пулларини олган, бироқ ваъдасини бажармаган. Ш.Р. ўқишга киритилмаган, пуллар ҳам қайтарилмаган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 19 февраль куни фуқаро Д.М. Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.​​

2019-02-22 19:36:54  |  2104 |   0  | 

1 изоҳлар

Май 01, 2021  09:13

1.Азизбек

Нега қайси моддалар билан жиноят иши қўзғатилганлиги кўрсатилмаган.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация