Шавкат Мирзиёев: «Айрим нопок судьялар фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончига путур етказмоқда»
«Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак», деди президент
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган маърузасида сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришларга тўхталиб, жумладан, судьяларни танлаш тартиб-таомили ва ушбу лавозим эгаларининг маънавий-ахлоқий сифатлари ҳақида гапирди.
«Яна бир бор такрорлайман: судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак.
Бу борада Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида қанчалик чуқур маъно бор.
Адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, бунга эришиш мумкин», – деди президент.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этиш лозим. Хусусан, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни мақсадга мувофиқ.
«Афсуски, айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончига путур етказмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.
2 изоҳлар
1.Сардор Маматкулов
яна энг ёмони бу хақида дардингни айтадиган одам йуқ
2.Сардор Маматкулов
химоям остидаги шахсга нибатан олиб борилган текширув натижасида унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган, кейинчалик Президент Фармони билан Давлат солиқ инспекциясида ўтказилган текширувда ушбу далолатнома ўрганилиб чиқилган ва унда бир қатор ва хато ва камчиликлар, бу хақида мен Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълумот олганман, афсуски ушбу далилларни хам инобатга олмасдан қарорлар чиқариб ётипти, бу кетишда юз йилдаям жиноий судяларини тарбиялаб булмайди
Изоҳ қолдириш