Суд муҳокамаси қай ҳолларда ва неча марта кейинга қолдирилиши мумкинлиги белгиланди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

ИПКнинг 171-моддаси янги таҳрирда

Иқтисодий процессуал кодексга суд муҳокамасини кейинга қолдириш асослари ва тартибига доир тузатишлар киритилди, деб хабар беради Norma.

Суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда муҳокамани кейинга қолдириши мумкин. ИПКнинг 171-моддасида кўрсатилган процессни кейинга қолдириш асослари жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда.

Энди ушбу рўйхат батафсил ҳисобланади. Илгари у очиқ бўлиб (қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилмаган «бошқа ҳолларда» деб ўтилган), суд ихтиёри чегарасини кенгайтирар ва процесснинг асоссиз чўзилишига олиб келиши мумкин эди.

Бундан ташқари, муҳокама кейинга қолдирилиши мумкин бўлган муддат чекланди ва кейинга қолдиришлар сони белгиланди – тегишинча, кўпи билан 10 кун ва 3 мартадан ортиқ эмас.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 2019 йил 24 майдан кучга кирди.

2019-05-27 21:17:24  |  2417 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация