МЧЖ давлат фойдасига сотилиши керак бўлган 2 млрд сўмлик товарни ноқонуний пуллаган
Ўтган йилнинг октябрь ойида 1 миллиард 997 миллион 809 минг сўмлик жами 12 700 дона электр ҳисоблагич сотиш ва сотувдан тушган маблағларни давлат фойдасига ўтказиш учун суд ҳукми билан «Perfeсt max trading» МЧЖга чиқарилган эди. Аммо, орадан бир йил ўтиб, МИБ томонидан ўтказилган текширувларда бу электр ҳисоблагичлардан 12 400 донаси сақловда мавжуд эмаслиги, яъни йўқлиги аниқланади. Бу 2 миллиард сўмлик ҳисоблагичлар ҳавога учиб кетди, дегандай гап, деб ёзади “Huquq” газетаси.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жамиятнинг олғир иш юритувчиси Х.Мардонов электр ҳисоблагичларни номаълум шахсларга нақд пулга келишув асосида сотиб юборган экан.
Мазкур ҳолат бўйича жамият мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш