Адвокатларнинг даромад манбалари кўпаяди



 
  Расм манбаси : Repost.uz

Уларга — адвокат мустақиллигига дахл қилмаслиги ва давлат хизмати бўлмаслиги шарти билан бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

Адвокатлар шуғулланиши мумкин бўлган ҳақ тўланадиган фаолият турлари кенгайтирилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Мазкур лойиҳа билан «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси 3-қисми адвокатларга ўз касбий фаолиятидан ташқари, ҳақ тўланадиган бошқа лавозимларда ишлаш имкониятини кенгайтиришни кўзда тутувчи янги таҳрирда қабул қилинади.

Амалдаги «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси 3-қисмига кўра, адвокат — асосий фаолиятидан ташқари фақат 1) илмий-педагогик; 2) Адвокатлар палатаси тизимида маъмурий; 3) патент вакили ва медиаторлик; 4) шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органлари ва корхона-ташкилотларида юристлик ҳамда 5) ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида судьялик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Таклиф қилинаётган янги таҳрирда: «Адвокат, давлат хизматига кирадиган, шунингдек унинг мустақиллигига таъсир этиши, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишига ҳақли эмас», дейилган.

Қонунчиликдаги мазкур ўзгартиш жорий йилнинг апрель ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган эди.

Ҳужжатда адвокатура тўғрисидаги қонунчиликдаги адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий салоҳиятини амалга оширишига асоссиз тўсқинлик қилувчи тақиқловчи нормалар ва қоидаларни бекор қилиш, хусусан, адвокатнинг ҳақ тўланадиган, қонунда кўрсатилганларидан ташқари бўлган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутувчи қоидаларни, адвокатнинг мустақиллигига таъсир қилувчи фаолият турини амалга оширишини тақиқловчи норма билан алмаштирган ҳолда бекор қилиш таклиф қилинган.

2020-08-30 07:56:09  |  4200 |   0  | 

2 изоҳлар

Октябрь 25, 2020  23:11

1.Воҳидов М.М.

Натижаси нима бўлди? Иш жараёнидами ёки қолиб кетдими?

Август 30, 2020  13:16

2.Адвокат Тоҳирбек

Жуда тўғри Қарор лойихаси мен шахсан қўшиламан.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация