Онлайн. “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳасининг уч асосий вазифаси



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Tetra Tech DPK компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилмоқда.

Tetra Tech компаниясидан “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳаси (USAID) техник ижросига масъул этиб тайинланган Гарри Ледбеттер  ушбу лойиҳа ҳақида қуйидагиларни айтди:

– Лойиҳа уч асосий вазифани бажаришга қаратилган:

Биринчиси – қонун ҳукмронлигини таъминлаш билан боғлиқ. Бунда қонун ижодкорлиги фаолиятига кўмаклашишга эътибор қаратилади, турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга ҳам маҳаллий, ҳам хорижий мутухассисларни жалб этишни режалаштиряпмиз. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштиришда халқаро экспертларнинг консультатив ёрдами ташкил қилинади.

Лойиҳамизнинг иккинчи вазифаси Адвокатлар палатасини кўпроқ қизиқтирса ажаб эмас. Зеро, мазкур йўналишда юрист ва ҳуқуқшуносларнинг профессионал фаолиятини такомиллаштириш бўйича иш олиб борилади. Бунда биз Бош прокуратура ҳузуридаги ўқув маркази ҳамкорлик қиламиз, шунингдек, Олий суд ва Адлия вазирлиги билан биргаликда янги “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда қатнашамиз. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги юридик таълим муассасалари фаолияти билан танишамиз, уларнинг ўқув дастурларини ўрганамиз. Улардан ўз талабалари амалий билимларини ошириш бўйича ташаббуслар чиқишига умид қилмоқдамиз. Ниҳоят, ушбу иккинчи вазифа доирасида Адвокатлар палатаси билан ўзаро манфаатли масалалар юзасидан ҳамкорлик олиб борилади.

Учинчи вазифа – фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ташкилотлари учун қулай ҳуқуқий муҳитни вужудга келтиришга қаратилган. Бунда лойиҳамиз техник кўмак кўрсатмоқчи, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг янги моделини ишлаб чиқишда маслаҳатчилик мақомида қатнашиш ҳамда бунинг учун зарур ҳуқуқий асосларни яратишда иштирок этмоқчимиз.

2018-11-27 13:23:42  |  2471 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация