Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилади



 
  Расм манбаси : Adolat

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқилади. Бу 2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилади, унинг иш режаси тасдиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири лойиҳаси тайёрланади. Бунга қадар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги таҳрири қабул қилинишини инобатга олган ҳолда, амалдаги Жиноят-ижроия кодексига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилиши мумкин.

Тайёрланган лойиҳани муҳокамаси бўйича илмий доиралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманлари ташкил этилади.

Бу борадаги ишлар учун ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд масъул этиб белгиланади.

2018-10-16 17:23:54  |  3205 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация