Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат гербли бланкаларда амалга оширилади



 
  Расм манбаси : Якапиталист.ru

Кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади ва герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ундирилади

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Президентнинг 2018 йил 25 майдаги ПҚ–3741-сон қарори билан 2019 йил 1 январдан кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат гербли бланкаларда амалга оширилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар учун гербли бланкалар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

Кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади ва герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (20 минг 273 сўм) миқдорида ундирилади.

Шунингдек, қарорга кўра герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи туман ва шаҳарлар бюджетларига, 50 фоизи Адлия вазирлигига ўтказилади.

2018-11-23 17:54:58  |  2226 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация