7 инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган



 
  Расм манбаси : Turon24

2018 йил 10 октябрь куни соат 01:20 ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа – Кармана» автомобиль йўлининг 188-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «SHAANXI SX» русумли юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ мутахассисларининг маълумот беришича, юк автомашинаси ҳайдовчиси Ҳ.Ж. Навоий-Қизилтепа йўналишида ҳаракатланиб, М37 йўлининг бурилиш жойида “Нексия 2” русумли автомашинага йўл бермаган. Мазкур ҳолат сабаб йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

“Энг ачинарлиси, юк автомашинаси эгаси воқеа содир бўлган ерда ҳалокатга учраганларга биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойда яширинган, – дейди вилоят ФВБ катта лейтенанти Рашид Тошназаров. – Агар у биринчи ёрдам кўрсатишга шошганда балки фуқароларнинг барчаси ҳалок бўлмасди”.

Ҳ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.

Маълумот учун: фуқаро Ҳ.Ж. Қизилтепа туманида 1983 йилда туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор.

2018-10-10 23:29:58  |  2083 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация