Оила кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилади



 
  Расм манбаси : book.uz

Оилавий-ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонлари аниқланади, алиментлар белгиланади, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар янада такомиллаштирилади

Жорий йилда Оила кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланишича, Адлия вазирлиги, Олий суд, “Оила” маркази, Хотин-қизлар қўмитаси 30 сентябргача муддатда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Лойиҳа билан оила масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида Оила кодексидаги оилавий-ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларни янада такомиллаштириш назарда тутилган.

Ҳужжат 2019 йил 30 октябргача Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши керак.

2019-02-13 12:19:11  |  2748 |   0  | 

1 изоҳлар

Март 13, 2022  09:14

1.Исақжон

фарзантдига алимент тўлаш фарзант ўқишга кирса кантрак тўлаш мажбурми



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация