Адвокат: “Конституция талабини деб Махсус комиссия талабини буздим”



 
  Расм манбаси : kissclipart.com

Қашқадарёлик адвокат Муродулла Турсунов шахсий автотранспортда рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланганига қарамай, жиноятда гумон қилинаётган фуқарони ҳимоя қилиш учун ИИБга боришга мажбур бўлгани ҳақида “Фейсбук”да пост қолдирди.

“Бугун, 31 март куни бир аёл йиғлаб қўнғироқ қилди. Ўғлини кеча ИИБ ходимлари жиноят содир этишда гумон қилиб олиб кетишган ва бир суткадан буён бўлимда ушлаб туришган экан. Онанинг айтишича, ўғлининг алибиси бор — жиноят содир бўлган вақтда ўғли ишхонасида бўлган экан. “Иш жойидаги кузатув камераларининг ёзувларини кўздан кечиринг”, дея қанча ялинмасин, орган ходимлари қулоқ солишмаётганмиш.

Икки ўт орасида қолдим: бир томондан ИИБгача масофа узоқ, боз устига ёмғир яхшигина ёғиб турибди, пиёда бориб бўлмайди. Иккинчи томондан, бир инсоннинг ҳуқуқлари чекланмоқда, онаизор йиғлаб ёрдам сўраяпти.

Ахийри касбим талаби устун келди — шахсий автоуловимда бўлимга бориб, гумонланувчи йигитнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилдим. Тўғри, мен Махсус комиссия ўрнатган қоидаларни буздим. Шунга мажбур бўлдим. Конституция талабини деб. Мен бу талабни бузмаганимда, аниқки, инсон ҳуқуқлари бузилган бўлур эди.

Аёлга келсак... Она ўз номи билан Она. Унинг учун фарзанди тақдиридан муҳим нарса йўқ. “Карантин. Рухсатсиз машина бошқариш мумкин эмас”, деб кўрдим. Қаёқда! Фарзанди учун карантин қоидаларини бузиш тугул, миналанган далани босиб ўтишдан ҳам тап тортмасди у!..

Бунақа ҳолатлар эҳтимолки ҳар куни юзлаб содир бўлмоқда.

Пандемияга қарши чора кўриш керак, албатта. Айни чоғда фуқароларимизнинг ҳимояланиш ва юридик ёрдам олиш ҳуқуқи сурункали бузилиб, бу ҳам эпидемия тусини олиш хавфи бор...

Масъуллар шу ҳақда жиддий бош қотириб, тезроқ бирон мақбул ечим таклиф қилиши шарт!”, деб ёзади адвокат.

2020-04-01 21:43:09  |  2341 |   0  | 

8 изоҳлар

Апрел 03, 2020  12:01

1.Асила Мўминова

Окамизга штраф ёзишибдими, Машиналари қатта экан, плошадкада турган бўлсаа подзашитниклари энди қийналади. Бечоралар, Кониституция муққадас ҳужжат, лекин махсус комиссия бирортани жиноят қилсин демаган, Онаси йиғлагани учун "қуруққа" бормагандурсиз, Омадингизни берсин

Апрел 03, 2020  11:56

2.Ҳошимжон Қодиров

Окахонимизни ганарари кўтариладиган бўлибтида, Карантин баҳонасида кўчага чиқадиган адвокатлар учун зўр реклама (гаи ушлаши мумкин деб олдиндан страховка олиш). Барибир қонунни билишадида, унақасига ҳам бунақасига ҳам шилиш йўли топилади. Яна баҳонада бечора онаизор, кониституция ва ҳкз. Просто молодец.

Апрел 02, 2020  19:54

3.Сардор Маматкулов

мурожаат килаётган фукароларга хам уларнинг химоясини амалга ошира олмаслигимни тушунтираяпман, улар хам хайрон нахотки шунакаси булса деб, ишонч билдирувчиларими купи тадбиркорлар булиб, экспорт импорт фаолиятини амалга оширадигаларини айримларида бугун божхона ва солиқ идоралари билан муаммолари бўлмоқда мен эса афсуски уларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қила олмаяпман.

Хамкасбимни куллаб кувватлайман! Касбига содик, бошкаларнинг дардига бефарк булмаган, виждони бор адвокат худди шундай килган булар эди! Карантин сабаб, хукукбузарлик еки жиноят камайгани йук. Айнан карантинда булиш тартибини бузиш билан боглик маьмурий ва жиноий ишлар тухтовсиз курилмокда. адвокат фаолиятига тускинлик киладиган холатлар охирги вактларда купайиб кетиб, асабга тегиб кетди. Раисимиз оркали килаетган арз-додимиз ва мурожаатларимизга хам боши кети йук, мантиксиз жавоблар бериб, баттар бизни чалгитишга очик ошкора харакатлар давом этяпти. Республикамизда аньанавий халкаро юристлар форуми утказилиши белгиланган эди. Афсуски, кутилмаган карантин холатлари сабабли форум ишлари хам тухтатилишган. Айтмокчи булганим, халкаро хукукшунослар форумида Узбекистонда адвокатларнинг ижтимоий химоясини таьминлаш ва халкаро талабларга мувофиклаштириш юзасидан докладлар килиниши лозим. Бир нечта!!! Халкаро экспертларни бу муаммоларимизга муносабат билдиришга жалб килишимиз керак. Адвокатни прослушка килишни прокурорга топширишни маькуллаб, кул кутариб овоз берган сенаторларни таклиф килиш керак. Уларга Халкаро хукук нормалари нима эканлигини тушунтириш керак. Адвокатура институти мустакиллигига эришишимиз лозим.

Апрел 02, 2020  15:09

5.Хуршид

Вой узимиззи синмагаааан бечорррааааа адвокааааааатларимизееееееееее(шу кунларда хит буган кушик тарзида булди)

Апрел 02, 2020  14:51

6. Адвокат Гулямов Бахтиер

Корантин эьлор килингандан бери аввалига адвокатни сузлашувларига п Тезкор хожимларини езиб олиш усулидаги назоратини конунлаштириш борасида конун лойхаси макулланди. Кейнчалик корантин вактида адвокатлар эсдан чикиб кетди. Корантин бахонасида бизнинг демократик тизимда уз фаолиятини олиб.бораетган прокуратура, суд ва конунчилик палатаси Адолатга юзма-юз булишга, тенг тортишув йули билан.адолат урнатишга таер эмаслиги уз исботини топди. А автомашинадан адвокатларни корантин даврида фойдаланишга рухсат бериш руйхатига киритмаслик "Эсдан чикиб кетибсизлар"деган бахона эмас, бу аламзадаги уч олишдир.

Аллоҳ насиб этса, ушбу бало юртимиздан кӯтарилади. (Омин) Менимча, вақт ӯтиб курашишдаги ютуқлар сарҳисоб қилинса, камчиликларимиз ҳам яққол кӯзда ташланиб қолиши мумкин. Шунинг учун фақат бугуннинг ӯзида адвокат ҳам прокуратура ходимлари каби ӯз шахсий автомашиналарида эркин ҳаракатланишлари керак.

Апрел 01, 2020  22:22

8.Адвокат Баходир Мамедов

Карантин муносаби билан жиноят содир жтишлар тухтаб колмагани, тергов органлари органларида республика буйлаб хар куни юзлаб одамлар терговга жалб килинаетгани турган гап. Бирок шу пайт адвокат уз ишини килиш учун масофаларга харакатланса Махсус комиссия карори талаблари бузилади, юкоридаги холатларда шахсларнинг химоя хукуки таъминланмаслиги эса ЖПК талаблари, яна инсонларнинг конституцион хукуклари бузилади. Хар икки холатдаям ечим битта, яъни Махсус комиссия карори асосидаги руйхатга адвокатларни хам киритиб куйилса масала ижобий хал булади. Тугри адвокатлар бесабаб кучада юришлари бошкалар учунам хавф тугдириши мумкин, бирок анча мунча чигирикдан утган олий маълумотли хукукшунослар узлариниям, бошкаларниям эхтиёт килишни уддасидан чикишса керак деб уйлайман. Колаверса республика буйича 4 мингта адвокат булса, улардан бир кунда купи 40 таси балки шундай иш билан машгул буладими еки йукми аник эмас. Шу сабабли хам адвокатларни махсус рухсатномасиз харакатланишига рухсат бериш максадга мувофик булади, аксинча булиб колаверса «кимлар» учундир шу «фаол халакит килувчи» (адвокатлар) бироз четлаб тураверганлари яхши деб пайт пойлаганликларига шубха пайдо булиши мумкин.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация