Ер ажратишга масъул шахсларнинг жавобгарлиги оширилмоқда: ЖКга икки янги модда қўшилди



 
  Расм манбаси : profidom.com.ua

Суғориладиган ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйиб берганганлик ва ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ер бериш учун масъул мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Бу президент 5 февраль куни имзолаган “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига иккита янги модда киритилмоқда. Хусусан, 197-1-модда “Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик” деб аталади:

Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади”.

Кодексга киритилаётган 229-4-моддада эса ер бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган:

“Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран содир этилган бўлса;

б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Эслатиб ўтамиз, Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

2019-03-05 16:06:20  |  2457 |   0  | 

1 изоҳлар

Август 09, 2019  12:21

1.Ismatillo

Ep olish ishlab chiqarish korxona tashklqilsh



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация