Прокурор қонунни билмаса...



 
  Расм манбаси : ru.depositphotos.com

Наманган шаҳар прокурорининг депутат устидан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорини ўқиб “бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур” деган мақол эсга тушиб кетди.  Прокурор жанобларининг олий юридик маълумотли эканига шубҳа йўқ, аммо чиқарган қарори унинг ҳуқуқий саводини каттакон савол остига қўяди!

Зикр этилмиш қарорда депутатни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидан розилик сўралганини яна бир карра эслатиб ўтамиз.

Депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилинмасдан туриб, унга нисбатан маъмурий ва жиноий иш қўзғатиш ҳам, қамоққа олиш ҳам мумкин эмас. Бинобарин, шу оддий ҳуқуқий нормани билмаган шахс прокурор вазифасида қандай қилиб ишламоқда, деган савол туғилиши табиий.

Қолаверса, жиноят ишини қўзғатишга нега бунчалик шошилишди? Ахир вазият тўлиқ ўрганилиб, дастлабки суриштирув ўтказилиб, воқеа-ҳодисаларга холисона баҳо берилганидан кейингина жиноят иши қўзғатилиши керак эмасми? Очиғини айтсам, менда бу ҳолатда прокурор бир томоннинг манфаати нуқтаи назари асосида жиноят иши қўзғатиб, ўзининг нохолис нуқтаи назарини ифода этган, деган тахмин бор.

Мен ҳам узоқ йиллар терговчи, судья лавозимларида ишлаганман. Аммо бундай нохолисликни илк бор кўриб турибман.

Бўлиб ўтган воқеалардан кўринадики, Наманган шаҳар кенгаши депутати Т. О.Мухаммадиевга кимнингдир яширин қасди борга ўхшайди. Бу ишнинг оқибати ҳам  халқ мақолида акс этмишдир: “қасд қилганлар паст бўлур…”

Хулоса шуки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таниш билиши орқали адашиб кириб қолган, ҳуқуқий билим ва саводи паст бўлган ходимлар бундан буён ўз хоҳишлари билан ишдан бўшаб кетганлари маъқул. Чунки Президентимиз  Ш.Мирзиёев қўяётган талабларнинг асоси қонунларга оғишмай риоя қилишдир!

Бу ўринда прокурор Кенгашдан депутатни дахлсизлик мақомидан озод қилишни сўраши лозим эди. Энди прокурорнинг ушбу нотўғри қарори ўз ишининг устаси бўлган адвокатнинг қўлига тушса, тергов ва прокурорга қарши ишлатилиши, яъни бу ерда манфаатдорлик бор деган важ келтирилиши мумкин.

Фахриддин Комилов,

юридик фанлар номзоди

Манба: Deputat.Uz

2020-04-22 10:46:54  |  3912 |   0  | 

17 изоҳлар

Апрел 24, 2020  15:25

1.Farmon Radjabov

Hurmatli advokatlar! Men oxirgi kunlarda deputat bilan bog'liq voqea atrofida qizg'in ravishda kechgan bahs-munozaralarni kuzatib shunga amin bo'ldimki, ko'pchilikda daxlsizlik huquqi borasidagi tushunchalar ancha tor ekan. Bu oddiy aholigayam, amaliyotchi yuridik soha vakillariga ham taalluqli deb o'ylayman. Inson huquqlari umumjahon deklaratsiyasi va O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga ko'ra har kim daxlsizlik huquqiga ega. Endi qonunchilikda muayyan kasb, faoliyat va lavozim egalariga umumiy daxlsizlik huquqidan tashqari ularning kasbi, lavozimi va faoliyati bilan bog'liq alohida daxlsizlik huquqi ham berilgan. Masalan deputatlarga, sud'yalarga, advokatlarga va hokazo. Bu daxlsizlik huquqi aynan kasbiy, faoliyat va lavozim vazifalarini bajarish vaqtlarida ularni turli ta'qib, tazyiq va bosimlardan himoya qilish uchun taqdim etilgan. Lekin ommada oxirgi shov-shuv va bahs-munozaralardan keyin qonunlarda alohida daxlsizlik huquqi berilganlar xoxlagan ishini qilishi mumkin ekan va ular javobgarlikdan qutilib qolarkan degan tushuncha yanada mustahkamroq shakllanayotgandek nazarimda. Advokatlar orasida juda ko'p tajribali va malakali huquqshunos mutaxassislar, yuridik sohaning turli yo'nalishlsrida ilm qilgan fan nomzodlari, fan doktorlari, ya'ni ustozlarimiz bor. Sizlardan so'ramoqchi bo'lganim shuki, mana shu daxlsizlik huquqi, uning mohiyati, turlari, qo'llanish maqsadlari, daxlsizlik maqomi egalarining qonun, davlat va jamiyat oldidagi mas'uliyati to'grisida aholining keng ommasiga ham tushunarli bo'ladigan uslubda ilmiy-amaliy va tahliliy maqolalar tayyorlanib chop etilsa, ijtimoiy tarmoqlarga joylansa maqsadga muvofiq bo'lar edi. Hozirgi kunning eng dolzarb mavzularidan biri bo'lib qoldi shu mavzu.

Апрел 23, 2020  21:43

2.Адвокат Тоҳирбек Тожибоев

Мен Хамкасб адвокатларни фикрларини Хурмат қиламан. Шу боис ўз фикримни билдираман. Ўзбекистон Республикасининг "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги 02.12.2004 йилги 706-П- сонли қонуннинг 11-моддасида, “Депутат ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашида овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, шу жумладан, ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Агар шундай хатти-ҳаракатлар муносабати билан депутат ҳақорат қилишга, туҳмат қилишга ёки қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа қонунбузарликларга йўл қўйган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда жавобгарликка тортилади”-дейилган. Шу қонуннинг 12-моддаси 6-абзацсида, Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. 7-абзацсида, Халқ депутатлари Кенгашининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, юқори турувчи прокурор тегишинча юқори Кенгашга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қарорни бекор қилиш ва масалани тегишли халқ депутатлари Кенгаши қайта кўриб чиқиши учун топшириш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир. 8-абзацсида, Агар депутат ўзи халқ депутатлари Кенгаши депутати бўлган вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудидан ташқарида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш талаб қилинмайди.

Хурматли хамкасблар, хакикат бахс-мунозараларда тугилади. Шундай экан, хар ким уз фикрини билдириш хукукига эга. Демак, билдирилаетган фикрларни эшита олишимиз ва уларга уз муносабатимизни босиклик билан билдиришимиз лозим. Хамкасбларимизга мустахкам соглик-омонлик ва хотиржамлик тилайман. Кириб келаетган Рамазон ойи хаммамизга муборак булсин.

Апрел 23, 2020  20:34

4.Адвокат Б.Маммедов

Фармон акани фикрларига кушиламан, шахсан ман узимни иш боитувимдаги ишим бумаса ким булишидан катъий объектив фикр билдираман, у хох депутат, прокурор еки ИИ ходими бусин, агар улардан бирортасини уз химоямга олсамгина химоя позициясида тураман албатта, унгача эса четдан туриб кимнидир химоя килмайман. Бошка пайт хозиргидек курук бахслашувдан бошка нарса эмас. Рамазон ойи барчамизга муборак булсин акалар!

Апрел 23, 2020  20:24

5.Farmon Radjabov

Hurmatli advokatlar! Yaxshi malakali huquqshunos, advokat umuman ongli fuqaro ishdagi mavjud materiallar, hodisa tafsilotlari bilan bilan batafsil tanishmay turib xox ayblov, xox oqlov yuzasidan fikr bildirishni o'ziga ep ko'rmaydi. Prokurorni shoshma-shosharlikda ayblab shu xatoni takrorlash yaxshi emas!

Апрел 23, 2020  19:10

6.Алвокат Б.Маммедов

Усмонхон ака, манга нега ачинасиз, огир ахволда булсам экан ачинсангиз)). Ман биргина депутатни дахлсизлиг хакидаги конун нормасида жиноят иши кузгатиш кузда тутилмагани учун шу кисмига доир фикрларимни билдирган эдим холос. Нима шу хакикатни тан олиш огирми шунчалик? Ман этгандим адвокат конун нормаси буйича нотугри фикр билдириб адвокатларни обрусизлантирилишини олдини олиш максадим деб, сиз эса сал чукурлашиб кетганга ухшайсиз. Малака хайъати аъзосимисиз лойиклик хакида гапиришингизга караганда? Ички ишларни харакати, депутатни мавкеи хакида маниям фикрларим бор ва етарли, лекин улар хакида узимча мухокама хам килганим йук ман. Нима бу каналда тарафкашлик борми еки? Адвокат уз хамкасбини хурмат килишни билишимиз керак айникса оммавий каналда, мани шахсий фикрим.

Ҳа, фикрлар ҳархиллиги- буни сиёсатда ёки политологияда плюрализм мнений дейилади. Қонунни тавсиф этиш ва уни қўллаш амалиёти эса якка йўналишни, қонун нормаси диспозициясини бир хил маънода тушуниш ва тавсифлашни талаб қилади. Адвокат Баҳодир Маммедовга ачинган ҳолда, ҳолат бўйича можаро чиқишнинг сабабларига эътиборини қаратмоқчиман: Биринчидан, ИИО ходими давлат ижро бошқарув органининг бир оддий вакили ҳисобланади, депутат эса, ИИО ходими идораси ва ҳаттоки уни бошлиғидан ҳам баланд ваколатли давлат ҳокимияти органининг депутатлик иммунитетига эга вакили ҳисобланади;; Иккинчидан, ИИО ходими суббординация нима эканлигини билмаган ва билмайди ҳам; Учинчидан, депутат маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслигини ИИО ходими билиши шарт бўлгани ҳолда, қонун талабини ва депутат мақомини ҳурмат қилмаган-бу факт; Тўртинчидан, суббординацияга риоя қилмасдан можаро чиқарган, агарда маъмурий ҳуқуқбузарлик факти бўлса ҳам унга нисбатан баённома тузиш мумкин эмас. Ҳолат бўйича билдирги орқали раҳбарига хабарнома бериш билан чегараланиши лозим эди. Бешинчидан, прокурор тақдимномасига эътибор беринг қанчалик савиясиз ёзилган; Олтинчидан, адвокат Абдумалик Абдуллаев айтганидек жиноий қилмиш содир бўлган деб дастлаб хулоса қилганда ҳам бу қилмиш жамият учун унчалик хавф туғдирмайдиган жиноий қилмишлар тоифасига таснифан мос келади; Еттинчидан, ҳолат бўйича депутатни жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун, а) уни депутатликдан чақириш; б) депутатни дахлсизлик мақомини бекор қилиш лозим бўлади. Адвокат Абдумалик Абдуллаев айтгандай булар бизни қонунларимиздан устивор мақомга эга бўлган халқаро ҳуқуқ нормаларида эътироф этилган; Саккизинчидан, иш бўйича тақдим этилиши ва экспертиза тайинлаш орқали текшириб кўрилиши шарт бўлган ЙПХ ходими бодикамераси ёзуви мақбул ўрганиб чиқилмаган. Шунинг учун ҳам прокурор тақдимномаси фақат депутатга қарши буюртма асосида тайёрланганлиги ҳақидаги адвокат А. Абдуллаевнинг гумонлари асосли. Қолаверса, адвокат Б. Маммедовга бундан еейин шундай ҳолатлар юзасидан фикр билдирганида, исми шаоифига қўшиб ёзилган "адвокат" жумласини ҳуқуқшунос жумласига алмаштириб қўшиб ишлатиб туришини тасия қиламан. Чунки, адвокат мақоми ҳар қандай айблов бўйича ҳимоя нуқтаи назаридан яхши гумон қўллаб фикр билдириши касбан лойиқликдан дарак беради.

Ҳа, фикрлар ҳархиллиги- буни сиёсатда ёки политологияда плюрализм мнеий дейилади. Қонунни тавсиф этиш ва уни қўллаш амалиёти эса якка йўналишни, қонун нормаси диспозициясини бир хил тушунишни талаб қилади. Адвокат Баҳодир Маммедовга ачинган ҳолда ҳолат бўйича можаро чиқишнинг сабабига эътиборини қаратмоқчиман: Биринчидан, ИИО ходими давлат ижро бошқариш органининг бир оддий вакили ҳисобланади, депутат эса, ИИО ходими идораси ва ҳаттоки уни бошлиғидан ҳам баланд ваколатли давлат ҳокимияти органининг депутатлик иммунитетига эга вакили ҳисобланади;; Иккинчидан, ИИО ходими суббординация нима эканлигини билмаган ва билмайди ҳам; Учинчидан, депутат мпъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслигини ИИО ходими билиши шарт бўлгани ҳолда, қонун талабини ва депутат мақомини ҳурмат қилмаган-бу фает; Тўртинчидан, суббординацияга риоя қилмасдан млжаро чиқарган, агарда маъмурий ҳуқуқбузарлик факти бўлса ҳам унга нисбатан баённома тузиш мумкин эмас. Ҳолат бўйича билдирги орқали раҳбарига хабарнома бериш билан чегараланиши лозим эди. Бешинчидан, прокурор тақдимномасига эътибор беринг қанчалик савиясиз ёзэлган; Олтинчидан, адвокат Абдумалик Абдуллаев айтганидек жиноий қилмиш содир бўлган деб дастлаб хулоса қилганда ҳам бу қилмиш жамият учун унчалик хавф туғдирмайдиган жиноий қилмишлар тоифасига таснифан мос келади; Еттинчидан, ҳолат бўйича депутатни жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун, а) уни депутатликдан чақириш; б) депутатни дахлсизлик мақомини бекор қилиш лозим бўлади. Адвокат Абдумалик Абдуллаев айтгандай бизни қонунларимиздан устивор мақомга эга бўлган халқаро ҳуқуқ нормасида эътироф этилган; Саккизинчидан, иш бўйича тақдим этилиши ва экспертиза тайинлаш орқали текшириб кўрилиши шарт бўлган ЙПХ ходими бодикамераси ёзуви мақбул ўрганиб чиқилмаган. Шунинг учун ҳам прокурор тақдимномаси фақат депутатга қарши буюртма асосида тайёрланганлиги ҳақидаги адвокат А. Абдуллаевнинг гумонлари асосли. Қолаверса, адвокат Б. Маммедовга бундан еейин шундай ҳолатлар юзасидан фикр билдирганида, исми шаоифига қўшиб ёзилган "адвокат" жумласини ҳуқуқшунос жумласига алмаштириб қўшиб ишлатиб туришини тасия қиламан. Чунки, адвокат мақоми ҳар қандай айблов бўйича ҳимоя нуқтаи назаридан яхши гумон қўллаб фикр билдириши касбан лойиқликдан дарак беради.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация