Тошкент шаҳрида жиноятчилик 55 фоизга камайди
Расм манбаси : Gazeta.uz
Хусусан, одам савдоси жиноятлари 65,3 ва ўғрилик 50,8 фоизга камайганлиги қайд этилган
Тошкентда 2018 йилнинг 11 ойи давомида содир этилган жиноятлар 2017 йилнинг шу даврига қиёсан ўртача 55 фоизга камайган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълумотига таяниб, Turon24 хабар қилди.
ИИББ статистикасига кўра, энг кўп камайган жиноят тури одам савдоси бўлиб турибди – 65,3 фоиз. Шунингдек, талончилик 56 фоизга, безорилик 55,3 фоизга, ўғрилик 50,8 фоизга, босқинчилик 61,8 фоизга ва фирибгарлик 44,2 фоизга озайгани қайд этилган.
Ўзбекистонда 2018 йилнинг 10 ойи давомида содир этилган жиноятлар 2017 йилга қараганда 35,7 фоиз камайди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш