«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи тергов ҳибсхонасида ўз жонига қасд қилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Дилшод Абдуллаев Тошкентдаги йирик бозорлар раҳбарларига нисбатан қўзғатилган иқтисодий жиноятлар доирасида 2018 йилнинг август ойида қамоққа олинганди.

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи Дилшод Абдуллаев тергов ҳибсхонасида вафот этди. У уч ой олдин, пойтахтдаги қатор бозорларнинг раҳбарлари қаторида иқтисодий жиноятларда айбланиб, қамоққа олинган эди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг «Kun.uz»га маълум қилишича, айбланувчи ўз жонига қасд қилган, аммо тергов давомида фуқаро Д.Абдуллаевга нисбатан рухсат этилмаган ҳеч қандай методлар қўлланилмаган.

Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари, ҳисбхонадаги шахс қандай восита орқали ўз ҳаётига нуқта қўйиши мумкинлиги ҳозирча очиқланмаган, мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшод Абдуллаев кеча, 13 ноябрь куни дафн қилинган.

Айни пайтда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳридаги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва «Бек тўпи савдо комплекси», «Чорсу буюм савдо комплекси», «Чилонзор буюм савдо мажмуаси», «Ўрикзор савдо комплекси» бозорлари, «Эски Жўва деҳқон бозори», «Юнусобод деҳқон бозори» деҳқон бозорлари ва «Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори» мансабдор шахсларига нисбатан тергов давом эттирилмоқда. 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, айни пайтгача жиноят ишига доир 53 та ноқонуний ҳолат аниқланиб, 1,2 миллион АҚШ доллари ва 1,3 миллиард сўмга тенг коррупцион ҳаракатлар «иси чиққан».

2018-11-14 15:21:56  |  2468 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация