Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Lex.uz Tеlegram тармоғидаги ўз канали орқали хабар бермоқда.
Низомга кўра гувоҳномани бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- Адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай талабгор ёки адвокат ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади;
- Гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш ҳудудий адлия органи томонидан 2 кунлик муддатда амалга оширилади, гувоҳнома ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан имзоланади;
- Гувоҳноманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда 3 иш кунида Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёзма равишда хабардор қилинади.
Адвокат хабарнома олинган пайтдан эътиборан Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади ҳамда адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни яқин соатларда http://lex.uz/m/acts/4528839 манзилида эълон қилиниши айтилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш