“Маҳбуслар озод этилди, лекин реабилитация қилинмади”
Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга баҳо берди
Жорий йилнинг 13 майида Европа Иттифоқи (ЕИ) дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократлаштириш ҳолати ҳақидаги 2018 йил учун Йиллик ҳисоботни қабул қилди. Мазкур ҳисоботда Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга доир маълумотлар ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбарияти инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларни айрим муваффақият билан давом эттирган. ЕИнинг рўйхатидаги деярли ҳамма маҳбус озод этилган. Бироқ реабилитиция қилинмаган – улар ўзининг эмин-эркин ҳаракатланиши, ишга жойлашиш имконияти ва ҳоказоларни чеклайдиган маъмурий чекловларга ҳалигача дуч келмоқда.
ЕИ экспертлари Ўзбекистон БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси Факультатив баённомасини ратификация қилмаганини қайд этишган. Айтилишича, бу жойларда қамоқда сақланаётганлар устидан самарали мониторинг тизимини яратишга имкон яратган бўларди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш