Канадага ишга юбориш ваъдаси билан 11 минг доллар олган шахс ушланди



 
  Расм манбаси : Novostipmr.com

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Самарқанд шаҳрида юз берган бир жиноят ҳақида маълум қилди.

17 сентябрь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Жўйичуқур маҳалласида яшовчи А.Ғ. таниши Ж.Ж.ни Канада давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 11 000 АҚШ долларини олгани, аммо берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Натижада А.Ғ. ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-18 16:10:41  |  2324 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация