Жорий йилда судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Шунингдек, 2 449 нафар шахс суд залидан озодликка чиқарилган

2018 йил давомида 1 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилди, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди.

Шунингдек, 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.

Ушбу маълумотларни президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 26 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир чоғида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар туфайли судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилган.

2018-12-08 17:20:41  |  2069 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация