Ҳимоядаги шахсларга нисбатан хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади



 
  Расм манбаси : Xs.uz

Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига нисбатан 8 турдаги хавфсизлик чоралари татбиқ этилиши мумкин

15 январь куни президент томонидан имзоланган қонун билан жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.

Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, хавфсизлик чоралари қуйидагилардан иборат:

1) ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

2) шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш;

3) ҳимоя қилинувчи шахсга махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш;

4) вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;

5) бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;

6) ҳужжатларни алмаштириш;

7) ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш;

8) қамоқда ёки жазони ўташ жойларида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш.

6 ва 7-бандларида назарда тутилган хавфсизлик чоралари фақат оғир ва ўта оғир жиноят ишлари бўйича зарур бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари (15-модда) қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва ногиронлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, агар унинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар турли бир йўла бериладиган нафақалар олиш ҳуқуқига эга бўлса, бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси уларга ўз танловига кўра тайинланади.

Тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида турли бир йўла бериладиган нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳимоя қилинувчи шахсларга ўз танловига кўра бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан етказилган мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ушбу маблағлар ҳимоя қилинувчи шахсга мулкий зарар етказилишида айбдор бўлган шахсдан ундирилиши лозим.

Қонун 2019 йил 15 июлдан кучга киради.

Мавзуга доир:

Жиноят иши доирасида ҳимоя қилинадиган кишилар тоифалари белгиланди

2019-01-15 20:32:25  |  1797 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация