Жиноятчиликка қарши курашда энг юқори ва энг паст натижа қайд этган ҳудудлар айтилди



 
  Расм манбаси : president.uz

Энг илғор 10 ҳудуднинг ИИБ бошлиқлари мукофотланиб, энг қолоқлар жазоланади

2018 йил якунлари бўйича Ширин ва Гулистон шаҳарлари, Шаҳрисабз, Янгийўл, Кегейли, Қонликўл, Ховос, Сардоба, Миробод, Ўртачирчиқ туманлари жиноятчиликни жиловлашда энг юқори натижага эришган.

Шунингдек, Нурота, Нишон, Элликқалъа, Пахтаобод, Дўстлик, Пахтакор, Избоскан, Бўстонлиқ, Бувайда, Қуйичирчиқ туманларида эса республика бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилган.

10 январь куни мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев илғор ҳудудларнинг ИИБ бошлиқларини моддий рағбатлантириш, жиноятчиликка қарши курашда энг ортда қолган ҳудудларнинг бош милиционерларини эса, аксинча, интизомий жазога тортиш тўғрисида кўрсатма берди.

2019-01-10 21:32:04  |  1952 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация