Жиноятчиликка қарши кураш бўйича инновацион лойиҳа илгари сурилмоқда



 
  Расм манбаси : ЎзА

Юридик фанлари доктори Икром Фазилов ўз лойиҳасида жиноятларни бартараф этиш бўйича “намунавий ҳаракатлар формуласи” ишлаб чиқишни таклиф этди. Жиноятлар билан боғлиқ ахборотларни ОАВда тезкор ёритиш учун маълумотларни сўраб олишнинг тезкор механизмларини жорий этиш, жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантириш мутахассисларини тайёрлаш каби ғоялар илгари сурилган мазкур лойиҳа Инновацион тадқиқотлар миллий танловида ғолиб деб топилди.

Олимнинг фикрича, ҳудудий ички ишлар органларида раҳбарнинг пробация бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш керак. Фаолиятга кўмаклашиш учун нафақадаги ички ишлар органлари ходимлари ва фаол фуқаролар иштирокида жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ, деб ёзади ЎзА.

Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахсларни касбга тайёрлаш механизмларини жорий қилиш зарур. Масофавий таълим орқали маҳкумлар, айниқса, вояга етмаганларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чекловни бекор қилиш вақти келди.

«Жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларни сақлаш жойлари»нинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш, «Интеллектуал камералар»ни кенг қўллаш орқали жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш, «Ҳудудларнинг электрон криминоген харитаси»ни юритиб, уларга вазият нуқтаи назаридан «диагноз» қўйиш, натижасига кўра куч ва воситаларни оқилона тақсимлаш ишларини ташкил этиш жоиз.

Жисмоний шахсларни қўриқлашни йўлга қўйиш орқали ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатилаётган сервис кўламини ошириш керак. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан тушадиган ушланмаларнинг муайян қисмини жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ этишга йўналтириш даркор.

И. Фазиловнинг замон талабларига мос ғоя ва таклифлари Инновацион тадқиқотлар миллий танловида ҳайъат аъзоларининг эътиборини тортди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Tapaққиёт стратегияси» маркази, БMТнинг Tapaққиёт дастури, Тошкент шaҳридаги Xaлқapo Вестминстер университети томонидан эълон қилинган мазкур танловда жамиятдаги мавжуд муаммоларни инновацион услублардан фойдаланган ҳолда ҳaл этишнинг амалий ечимлари таклиф этилган лойиҳаларга эътибор марказида бўлди.

Танловга 162 лойиҳа тақдим этилган бўлса, саралаш жараёнида ушбу лойиҳалар экспертлар кенгаши томонидан қўйилаётган масаланинг долзарблиги, аниқлиги, замонавий илмий методологиядан фойдаланганлиги, тадқиқотчининг тажрибаси каби мезонлар асосида бaҳоланди.

Танлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ эксперт-таҳлил гуруҳи аъзоси, ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар доктори, майор Икром Фазиловнинг «Жиноятчиликка қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизимини амалиётга жорий этиш масалаларини ҳaл этишнинг амалий ечимлари» номли тадқиқот лойиҳаси «Қoнун устуворлигини таъминлаш вa cyд-ҳyқyқ тизимини янада ислоҳ қилиш» йўналиши бўйича энг яхши инновацион лойиҳа, деб топилди.

Ғолибга 20 миллион сўмлик грант маблағи сертификати топширилди.

2018-11-04 17:09:46  |  2755 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация