Автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш икки йилга кечиктирилди



 
  Расм манбаси : avtozakony.ru

Жисмоний шахсларнинг енгил машиналарини техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 январидан тўлиқ хусусий тадбиркорларга берилиши керак эди. Ҳукумат қарори билан бу 2021 йил 1 январга қолдирилди

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини хусусий тадбиркорлик субъектларига ўтказиш 2021 йилнинг 1 январига кечиктирилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 15 февраль февралдаги қарорида назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2017 йил 22 декабрдаги қарори билан жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи 2018 йил 1 январдан босқичма-босқич, 2019 йил 1 январдан эса тўлиқ хусусий тадбиркорларга берилиши керак эди. Унда ижро муддатларининг кечиктирилиш муддатлари кўрсатилмаган.

Янги ҳужжатда транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник базаларни жойлаштириш учун бино ва майдонларга талаблар ҳам тасдиқланган.

2019-02-22 15:16:50  |  2733 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация