“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида” қонун қабул қилинади



 
  Расм манбаси : 112.ua

Қонун лойиҳасини 2019 йил 1 февралгача муддатда ишлаб чиқиш белгиланган

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида бу вазифа Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Олий судга юклатилган.

Қонун лойиҳасида арбитр сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий мамлакатлар қонунчилигини қўллаш, низоларни халқаро арбитраж орқали кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари ўз аксини топиши кутилмоқда.

Ижро муддати 2019 йил 1 февралгача.

Мавзуга доир:

Адлия вазирлиги Халқаро арбитраж суди билан ҳамкорлик қилади

ССП ҳузурида Халқаро арбитраж маркази ташкил этилди

2019-01-05 20:52:18  |  2698 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация