“Йилнинг энг яхши адвокати” ва “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” мукофотлари таъсис этилади



 
  Расм манбаси : Zamonaviy.com

Шунингдек, “Энг яхши корпоратив юрист” номинацияси ҳам бор

Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси” ва “Энг яхши корпоратив юрист” номинациялари бўйича мукофотларни ташкил этилади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳада белгиланишича, 2019 йилда Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” биринчи халқаро юридик форуми ўтказилиши кутилмоқда. Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идораларга бу борада Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

Форумда Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда сўнгги йилларда мамлакатнинг инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш режалаштирилган.

Адвокатура соҳасидаги мукофотлар “Tashkent Law Spring” юридик форуми доирасида ғолибларга топширилиши мумкин.

2019-01-05 19:21:53  |  2489 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация