Касбида 213 млн сўмлик чигитни талон-тарож қилган мансабдорлар қўлга олинди



 
  Расм манбаси : qashqadaryogz.uz

Жиноят содир этилаётган вақтда тарозихонадаги кузатув камераси атай ўчириб қўйилгани айтилмоқда

21 январь куни «Касби пахта тозалаш» акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси соат 11:56 дан соат 12:58 гача бўлган вақт оралиғида ишламаган. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси сайтида хабар берилди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхонада текширув ўтказилган.

Мазкур корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйишган. Бу вақт ичида эса умумий нархи 213 миллион 229 минг 279 сўм бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган. Ушбу маҳсулот кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан «Касби пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

2019-02-11 20:16:52  |  1963 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация