Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 98 та қарорини бекор қилди



 
  Расм манбаси : oliysud.uz

Йилнинг биринчи чорагида Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 257 та иш кўриб чиқилган. Шундан 98 та қарор бекор қилинган ва 41 таси ўзгартирилган

2019 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 257 та иш кўриб чиқилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 98 та қарор бекор қилинган ва 41 таси ўзгартирилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳисобот даврида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилган бўлиб, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камдир.

Чорак мобайнида 22 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 20 160 та суд буйруғи чиқарилган. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сумма бўйича 74,8 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 80,1 фоизга камайган.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 38 104 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.

16 612 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

2019-04-12 17:27:12  |  2637 |   0  | 

1 изоҳлар

Май 22, 2021  17:19

1.ХОТАМЖОН

СУД КРОРИНИ БЕКОР КИЛИШ



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация