Тошкент пропискасини қимматлаштирувчи қарор лойиҳаси нега муҳокамадан олинди?



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Адлия вазирлиги буни “давлат божлари комплекс қайта кўриб чиқилаётгани” билан изоҳламоқда

«Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўчирилди.

Кеча ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ушбу ҳужжат шарҳига бағишланган “Халқ учун «меҳрибонлик». Яна ўша прописка балоси ҳақида” номли мақоласини эълон қилган эдик.

Лойиҳада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имконини берувчи шартларни қатъийлаштириш назарда тутилган.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк 2 ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири белгиланган ставкада давлат божи тўлаши таклиф қилинган, бунда уй нархининг 5 фоизи миқдорда ставка белгиланган.

Адлия вазирлиги расмий хабарида айтилишича, давлат божи ставкаларини комплекс кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб ҳамда прописка масаласида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласи қўшимча ўрганилаётганлиги сабабли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланган.

2019-04-03 15:39:30  |  2020 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация