Меҳнат ҳуқуқларингиз бузиляптими? Адлия вазирлиги сўровида иштирок этинг



 
  Расм манбаси : russiansu.ru

Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилмоқда, деб хабар беради “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:

Аноним тарзида сўровномада қатнашиш: https://goo.gl/NL4uC3

Шахсий маълумотларни кўрсатган ҳолда мурожаат тарзида анкетани тўлдириш: https://goo.gl/zwscz6

2019-01-17 15:24:57  |  2418 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация