Адвокат лицензиясини олиш учун ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш йўлга қўйилди



 
  Расм манбаси : Kaznu.kz

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди, деб хабар беради Norma.

Энди малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар, анъанавий шакллар (бевосита ёки почта орқали) билан бир қаторда, уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати нусхаси талабгорга юборилиши (топширилиши) керак.

Эслатиб ўтамиз, адвокат лицензиясига талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

малака имтиҳонини топшириш тўғрисида ариза;

паспортнинг нусхаси (фақат Ўзбекистон фуқароси адвокат бўлиши мумкин);

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси;

талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган шахсий варақа;

талабгор стажировка ўтаган адвокатлик тузилмаси томонидан берилган тавсифнома (айрим талабгорлар стажировка ўташдан озод этилади);

3 х 4 см ҳажмдаги (сўнгги 12 ой ичида олинган) 2 дона рангли фотосурат.

Яна бир янгилик – малака имтихони жараёни интернет тармоғида реал вақт режимида видеотрансляция қилинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2018 йил 25 сентябрдан кучга кирди.

2018-09-27 16:38:29  |  2601 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация