Улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди



 
  Расм манбаси : Turon24

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди. Шунингдек, улгуржи савдо билан шуғулланадиган корхоналарни махсус солиққа тортиш ҳам бекор бўлди. Бу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилган.

Ҳозирда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун корхона ҳокимият ва солиқ органларидан лицензия олиши зарур. Улгуржи савдодан тушумлари эса 5 фоизлик солиқ ушлаб қолинганидан сўнггина корхона ҳисобига тушади. Масалан, корхона 100 млн сўмга товар сотса, асосий ҳисоб рақамига 95 млн сўм келиб тушади.

Янги фармон билан акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобил, ўсимлик мойи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумларнинг ҳисобини юритишнинг махсус тартиби ҳам бекор қилинади. Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб кўчма савдони амалга ошириш учун рухсатнома олиш ҳам шарт бўлмайди.

Давлат корхоналари учун маҳсулот сотиб олаётганида ҳақининг 15 фоизини олдиндан тўлаш талаби ҳам бекор қилинади.

2018-10-31 11:18:02  |  5352 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация