Корхонада 703 млн сўмлик камомад ва кирим қилинмаган 600 млн сўмлик дорилар аниқланди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси «Zohir Texnomaster» МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари ижросини ўрганиш чоғида 703 млн сўмдан ортиқ камомад ва бошқа қонунбузарликларни аниқлади.

“Huquq” газетасининг ёзишича, давлат даромадига ўтказилган катта миқдордаги дори воситалари нарх белгиланиб, сотиш учун ушбу МЧЖга топширилади. Бироқ жамият мутасаддилари ўзбошимчалик билан дори воситаларини қайта баҳолаб, белгиланганидан баланд нархларда сотишган. Бу ҳам етмагандай, ҳисоботларда ушбу ҳолат акс эттирилмасдан, тегишли ташкилотга маълумотлар берилмасдан, дори воситаларининг камайтириб кўрсатилгани натижасида 97 миллион 722 минг сўмлик камомад келиб чиққан.

МЧЖ томонидан тақдим қилинган ҳисоботларда 1 миллион 612 минг  сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар жамиятда қолдиқ эканлиги акс эттирилган бўлса-да, ушбу қолдиқ воситалар ва буюмлар саноқдан ўтказилганда яна қинғирликлар бўй кўрсатиб қолди. Жамиятда жами 703 миллион сўмлик камомад борлиги ҳамда МЧЖга кирим қилинмаган 603 миллион 488 минг сўмлик дори воситалари сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-11-16 19:34:04  |  2498 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация