Давлат органларидан ўз айби билан бўшатилган фуқаролар ИИВ тизимига ишга олинмайди
Расм манбаси : uza.uz
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Янги тартиб-қоидалар ички ишлар бўлимларига ишга олиш шартларини оғирлаштиради. Эндиликда давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилганлар, қандай жазо олгани ёки судланганлиги олиб ташланган ёки амнистияга тушганидан қатъи назар, барча судланганлар ИИВ тизимига хизматга қабул қилинмайди.
Шунингдек, ўзгартишларга кўра, полковник даражасигача унвонга эга бўлган офицерларнинг хизмат муддати 55 ёшгача узайтирилди. Аввал бу 50 ёш бўлган. Аёлларнинг ҳам хизмат муддати, махсус унвонидан қатъи назар, 45 ёшдан 50 ёшгача узайтирилди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш