2018 йилда Хоразмда 8 жиноят иши бўйича 14 киши оқланди
Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 56 киши суд залида қамоқдан озод этилган
2018 йилда Хоразм вилоятида барча инстанцияларда 14 нафар шахсга нисбатан 8 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган. 2017 йилда бу кўрсаткич 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят ишини ташкил қилган эди.
ЎзА хабарига кўра, кўрилаётган даврда вилоят судлари томонидан 1686 нафар шахсга нисбатан 1337 та жиноят ишлари кўриб чиқилган ва тамомланган. Шундан, 1274 нафар шахсга нисбатан 950 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 404 нафар шахсга нисбатан 379 та жиноят иши тугатилган.
2018 йил давомида вилоят судининг юқори инстанцияларида жами 545 нафар шахсга нисбатан 455 та жиноят иши кўрилган бўлиб, шундан апелляция инстанциясида 288 нафар шахсга нисбатан 238 та, кассация инстанциясида 257 нафар шахсга нисбатан 217 та жиноят иши кўриб тамомланган.
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 82 нафар шахс суд залида қамоққа олинган, 56 шахс суд залида қамоқдан озод этилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш