2019 йилдан Ўзбекистонда “Хавфсиз хонадон” концепцияси жорий этилади



 
  Расм манбаси : ЎзА

Қўриқлаш жиҳозлари ИИБ органлари ҳисобидан ўрнатилади ва бепул сервис хизмати кўрсатилади

Президент қарори билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимида "Хавфсиз хонадон" концепцияси ва 2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Қарорга кўра, янги турар жойлар ИИБ органлари билан келишилган ҳолда мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади. Шу билан бирга, республика маҳаллаларининг хавфсизлик даражаси ҳар чоракда рейтинг асосида баҳоланади ҳамда ҳар йили “Энг хавфсиз маҳалла” республика танлови ўтказилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига фойдаланиш учун бериладиган қўриқлов техник воситаларини ўрнатиш ва бепул техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш ички ишлар органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Статистикага кўра, 2018 йилнинг 10 ойи мобайнида мамлакатимиз бўйича 2316 хонадонда ўғирлик қайд этилган. Республикада 11,7 минг хонадонда қўриқлаш ускуналари ўрнатилган бўлиб, бу миқдор умумий қамраб олиш бўйича атиги 0,97 фоизни ташкил этади.

2018-12-15 21:04:37  |  2781 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация