Хоразмдаги олти суд идораси мажлисларни онлайн-трансляция қилиш ускуналари билан жиҳозланди



 
  Расм манбаси : eNews.UZ

Сентябрь-ноябрь ойларида 10 дан ортиқ жиноят иши онлайн-трансляция қилинган

Хоразм вилоятининг жиноят, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича 6 та суди замонавий аудио-видео ускуналари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланиб, суд мажлислари онлайн-трансляция режимида олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани судининг раиси Ойбек Маҳмудовнинг ЎзАга маълум қилишича, 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида ўндан ортиқ жиноят иши онлайн-транслация қилинган.

Кўрилган жиноят ишлари асосан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларини сотиш ҳамда безорилик билан боғлиқ содир қилинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган.

Онлайн-трансляциялар учун зарур техник жиҳозланиш жараёни бошқа судларда ҳам давом этмоқда. Бу судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши билан бирга, фуқароларнинг вақти ва маблағи тежалишига хизмат қилади.

2019-01-18 17:30:16  |  2100 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация