Миллий гвардия суриштирув ва терговга қадар текширув ваколатига эга бўлади



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Жиноят кодекси ва МЖтКнинг бир нечта моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан суриштирувни Миллий гвардия олиб боради

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси суриштирув олиб бориш ҳамда терговга қадар текширув ўтказиш ваколатига эга органлар қаторига қўшилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳага кўра Миллий гвардия:

пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш (Жиноят кодексининг 250-1-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) назарда тутилган жиноятлар);

ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари бажармаслиги (ЖКнинг 259-1-моддаси) каби жиноятлар бўйича суриштирув олиб боради.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 185-1-модда (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) ҳамда 210-1-моддада (ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Миллий гвардиянинг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиб, илова материаллар билан биргаликда судга юборишини назарда тутувчи янги нормалар киритилиши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилади.

2019-05-14 23:11:23  |  2633 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация