Жиззах вилоятида жиноятчилик қарийб 31 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 363 та жиноят содир этилган – бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 161 тага кам

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировнинг халқ депутатлари Вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясидаги ахборотига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жиноятнинг ўта оғир турлари 15 тага, яъни 60 тадан 45 тага, унча оғир бўлмаган жиноятлар 88 тага яъни 224 тадан 136 тага камайган, деб хабар беради ЎзА.

Жиноятларнинг кам аҳамиятли, оғир тан жароҳати етказиш, ўртача оғир тан жароҳати етказиш, енгил тан жароҳати етказиш, фирибгарлик, ўғрилик безорилик каби турлари ҳам олдинги йилга нисбатан анча камайди.

Вилоят кенгаши сессиясида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ахбороти эшитилди.

Ахборот юзасидан бўлиб ўтган муҳокамалар ва савол-жавоблар давомида депутатлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда профилактик ишларни янада яхшилаш юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

2018-12-12 18:13:36  |  2084 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация