Ҳоким ёрдамчиси ва МТМ мутахассиси пора билан қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Улар мактабгача таълим муассасига ишга жойлаб қўйиш ваъдаси билан фуқародан 600 доллар олганликда айбланмоқда

Гурлан тумани ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

2019-01-16 14:52:52  |  2331 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация