Автомашина ўғрисига берилган 3,5 йиллик қамоқ апелляцияда шартли муддат билан алмаштирилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Суд унинг ногиронлигини, муқаддам судланмаганини ва маҳалланинг кафолат хатини инобатга олиб, икки йиллик синов даври белгилади

Фарғонада ўзганинг автомашинасини олиб қочиш жиноятини содир этиб, суд ҳукми билан 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган А.Қосимов апелляция судида шартли жазо олиб, суд залидан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Учкўприк туманилик 20 ёшли А.Қосимов 2018 йил 22 декабрь куни “Қўқон – Фарғона” йўналишида қатновчи киракаш автомашиналар тураргоҳида Ж.Темировга тегишли сариқ рангли “Spark” русумли автотранспорт воситасини олиб қочган. Эртаси куни ўша автомобилни бошқариб кетаётганида Фурқат тумани ҳудудида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таъқиб қилинган, лекин ИИБ ходимларини қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомашина тезлигини ошириб, улардан қочган. Уни кейинроқ Учкўприк тумани Қўқонбой қишлоғида қўлга олишиб, автомашина ашёвий далил тариқасида тортиб олишган.

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 2019 йил 6 февралдаги ҳукми билан А.Қосимовга 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур жиноят иши жорий йил 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилди. Суднинг ажрими билан А.Қосимовнинг ёшлиги, онаси 3-гуруҳ ногирони эканлиги, муқаддам судланмагани, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Учкўприк туман кенгаши ҳамда “Катта Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафиллик хатлари инобатга олинди.

А.Қосимовни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган хулосага келиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилди ва тайинланган 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланди. У суд залида қамоқдан озод қилинди.

2019-03-10 21:18:32  |  2132 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация